Генерал Қооний: вақт ўтиши билан АҚШ "суякларининг синиши" овози эшитилади
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс кучлари қўмондони АҚШ суякларини синиши овози ўз вақтида эшитилади деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Исломий Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондони Исмоил Қооний Ироқнинг Эронга қарши уруши даврасидаги " Хайбар" ва "Бадр" амалиётари шаҳидлари хотираларини улуғлаш маросимида АҚШ режимининг генерал Сулаймоинйни террор қилиши билан жинояткор эканлигини бутун жаҳонга маълум қилганига тўхталиб, биз жиноятчи АҚШ суякларини синдирамиз ва ўз вақтида бу жинояткор режим суякларини синиши овози эишитилади деб изоҳлади.
Генерал Қооний ўз сўзларида, Ҳазрат имом Хумайний /р.а/ мактабларини тарбият учун энг яхши билим юрт эканлиги ва ўтмишдаги шаҳидлар ва бугунги жиҳод бошқарувчилари бу мактаб талабалари эканлигига тўхталиб, бугунги кунда Имом Хумайний /р.а/ мактабларини устозлари назорати остида бутун дунё бўйлаб муқовимат ва қаршилик кучлари бўш қўллар билан тиш тирноғигача қуролланган зўравон қудратлар қаршисида тура олишган ва бу эса мақташга сазовордир деб қўшимча қилди.
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондони ўз сўзларида Фаластин қаршилик кучлари ва бўш қўллар ва ёрдамисиз ракета ишлаб чиқариб Сауд режими қаршисида тура олган Яман муқовимат кучлари Имом Хумайний /р.а/ мактабининг шогирдларидир деб аниқлик киритди.
Исмоил Қооний АҚШ ва сионистик режимга ўхшаган дунё зўравон қудратларини олдингидан кучсиз ва заиф бўлиб қолишгани таъкидлаб, Исроил дунёдаги барча имкониятга эга бўлса-да, аммо ўз атрофида 1 метр кенгликда ва 6 метр баландлик девор қуриш пайидадир деб баён этди.
Ироқнинг Эронга қарши юклатма урушидаги " Хайбар" ва " Бадр" амалиётлари шаҳидлари хотираларини уолуғлаш маросими бугун Машҳадда Эрон парламенти раиси ва ислом инқилоб соқчилар корпуси Қудудс кучлари қўмондони иштирокида бўлиб ўтди.