Генерал Қооний сионист босқинчиларни огоҳлантирди: сизларни жанубий Ливандан ҳайдаб чиқаришади
-
Генерал Қооний сионист босқинчиларни огоҳлантирди: сизларни жанубий Ливандан ҳайдаб чиқаришади
Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси Қудс гвардиялари қўмондони сионист босқинчиларни агар Ливан жанубини ўз оёқлар билан тарк этмасалар, хўрлик ва ва мағлубият билан ҳайдаб юборишлари ҳақида огоҳлантирди,
ИРНАга таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси " Қудс " кучлари қўмондони генерал Исмоил Қооний якшанбага ўтар кечачи ижтимоий тармоқлардан биридаги шахсий саҳифасида шундай ёзди: сионист босқинчи ва террористлар 4 кунга етмай 100 та талофат берди !!! Агар сиз жанубий Ливанни ўз оёқларингиз билан тарк этмасангиз, 2000 йилги достон такрорланади. Ўша йили сиз бу ердан шарманда бўлиб қочиб кетдингиз.
Қооний ўз сўзларида, бугун сизлар тажовузкорлик ва ишғол қилишда туриб олсаларинг хўрлик ва мағлубиятлар билан сизларни ҳайдаб чиқаришади, деб қўшиб қўйди. Генерал Қоонийнинг сўзлари форс тилидан ташқари инглиз, араб ва иброний тилларида ҳам нашр этилган.