Зариф: Иккита хавфли вирус -- коронавирус ва санкциялар устидан ғалабанинг ёрқин уфқлари
Эрон Ташқи ишлар вазири қуёш тақвими бӯйича Янги йил муносабати билан йўллаган хабарида, бу сафар ҳам халқнинг сабр-тоқати ва соғлиқни сақлаш ходимларининг фидоийликлари иккита хавфли вирус -- коронавирус ва санкциялар устидан ғалаба қозонишнинг ёрқин уфқини ваъда қилаётганини таъкидлади.
Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф кеча (пайшанба) Янги йил ва Наврўз байрами арафасидаги видеомурожаатида шундай деди: " Коронавирусга қарши курашда Эрон халқи ноқонуний санкциялар туфайли икки баравар кӯпроқ муаммоларга дуч келишди".
Зариф ушбу хитобда таъкидлаганидек, эронликлар ўзларининг улуғвор минг йиллик тарихи давомида нафақат қийинчиликлар ва босқинчиларга бўйсунмаганлар, балки ақл-идрок ва бирдамлик билан қийинчиликларни енгиб, босқинчиларни ўзларининг бой маданияти ва цивилизациясига қўшиб қўйишган.
"Бутун дунёда давом этаётган коронавирус эпидемияси, аввало, ўзаро бир-бири билан чамбарчас боғланган дунёда, энг буюк қудратлар ҳам инсоният жамиятининг муштарак дардига айланган кӯзга кўринмас вирусга қарши чорасиз эканлигини кўрсатди", дейилади хабарда.
Зариф қўшимча қилди: Наврўз дўстлик, меҳр-оқибат, ярашиш, ҳамжиҳатлик ва бахтнинг хабарчисидир.