Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 68 киши коронавирусдан вафот этган.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 620 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 757 нафари касалхонага ётқизилди ,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 786 минг 265 нафарга етгани, шунингдек ўтган бир сутка ичида 68 кишини вафот этиши билан ҳозирга қадар Эронда 61 минг 649 нафарнинг коронавирусдан вафот этганини таъкидлади.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 528 минг 694 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.