Эрон терма жамоаси ӯқ отиш бўйича жаҳон чемпионати олтин медалини қӯлга киритди
март 21, 2021 14:06 Asia/Tashkent
Эроннинг ўқ отиш бўйича терма жамоаси аъзоси Жаҳон чемпионатида тўппончадан ӯқ отиш бӯйича олтин медални қўлга киритди.
ИСНА хабарига кўра, Жаҳон чемпионатида ўқ отиш бўйича эркаклар беллашувида Эрон миллий терма жамоаси аъзоси Жавод Фуруғий 10 метрга автомат қуроллардан ӯқ отиш финалида олтин медални қўлга киритди.
Ҳиндистон пойтахти Ню-Деҳлида ўқ отиш бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда, эркаклар ўртасида 10 метрга автомат ўқ отиш бўйича финалда Жавод Фуруғий биринчи навбатда рақибларини мағлуб этди. ️
Фуруғий аввал финал босқичида учинчи ўринни эгаллаб, финалга етиб борди ва ушбу босқичда олтин медални қўлга киритди.
Ёрлиқ