Армия бош қўмондони: Эроннинг хавфсизлиги ва иқтидори йӯлида жонимизни фидо айлаймиз
Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг бош қўмондони Наврўзда ва ҳар куни биз азиз Эроннинг хавфсизлиги ва иқтидори учун жонимизни фидо айлашга тайёрмиз, деб айтди.
Ёш журналистлар клубининг хабар беришича, Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг бош қўмондони генерал Саййид Абдулраҳим Мусавий Наврўз муносабати билан тарқатган мурожаатида деди: Бу йилги Маҳдавий Наврузда ҳам Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг кўп сонли жангчилари мамлакатнинг қуруқликдаги чегаралари ва Ҳаво ҳужумидан Мудофаа тизимларида сергак туришибди.
Эрон Ислом Жумҳурияти армияси бош қўмондонининг Наврўздаги хабарида таъкидланишича, Эрон Ислом Жумҳурияти армияси янги йилда ўз саъй-ҳаракатларини "Ишлаб чиқариш: қӯллаб-қувватлаш ва тӯсиқларни бартараф қилиш" шиорини амалга татбиқ қилиш учун миллат ва мамлакат олимлари, мутахассислари ва саноатчиларини қўллаб-қувватлашга қаратади.
Хабарда айтилишича, буткул маҳаллий Эронлик мудофаа маҳсулотларини, шу жумладан қуруқликдаги, ҳаво, денгиз мудофаа тизимлари ҳамда муҳандислик ва технологик ускуналарни мамлакат университетлари марказлари иштирокида ва ташаббусларни қӯллаб-қувватлаш, мудофаа маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқариш ва армия билан боғлиқ техник ва муҳандислик имкониятларини ошириш армия фаолиятининг бир қисмига айланади.