Руҳоний: Ҳукумат барча имконият билан тиббиёт ходимларини қӯллайди
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти ҳукумат коронавирусга қарши курашда қўлидан келган барча ишни қилаётгани ва тиббиёт ходимларини имкон қадар қӯллаб-қувватлашини таъкидлади.
ИРНА хабарига кўра,Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Ҳасан Руҳоний бугун мамлакатдаги бир қатор тиббий марказлар билан видео алоқада тиббиёт ходимларини Янги йил билан табриклади ва уларнинг саъй-ҳаракатларига эҳтиром кӯрсатди.
Руҳоний таъкидлади: Ҳукумат ҳар доим тиббиёт ходимларидан миннатдор, чунки биз уларнинг елкасидаги юкнинг қанчалик оғирлигини биламиз.
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти шунингдек, деди: Эрон тиббиёти минтақанинг ва дунёнинг ривожланган мамлакатлари билан рақобатлаша олади.
Руҳонийнинг сўзларига кўра: Шифокорлар ва тиббиёт ходимлари одамлар соғлиғини ҳимоя қилиш учун ўз ҳаётларини фидо қилишга тайёрдирлар.
Руҳонининг таъкидлашича, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатлари, фидокорликлари ва фидойиликлари туфайли ўлимлар сони ҳанузгача икки хонали рақамларда давом этмоқда ва янги йилда бу кўрсаткичнинг бир рақамли бӯлишига умид қиламиз.