Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Tue, 23 Mar 2021 11:01:12 GMT )
март 23, 2021 16:01 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда  74 киши коронавирусдан вафот этди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 290 нафар янги касалланганлар аниқланиб, улардан 749 нафари касалхонага ётқизилди-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 815 минг 712 нафарга етгани,  шунингдек  ўтган бир сутка ичида 74 кишининг вафот этиши билан ҳозирга қадар Эронда  61 минг 951 нафарнинг коронавирусдан вафот этганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича, коронавирусга чалинган беморлардан  3865 киши оғир аҳволдадир.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи мамлакатда шу кунгача 12 миллион 284 минг 847 диагностик текширувлари ўтказилганини таъкидлади.