Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Wed, 24 Mar 2021 10:11:05 GMT )
март 24, 2021 15:11 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 94 киши коронавирусдан вафот этди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 605 нафар янги касалланганлар аниқланиб, улардан 936 нафари касалхонага ётқизилди-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 823 минг 317 нафарга етгани,  шунингдек  ўтган бир сутка ичида 94 кишининг вафот этиши билан ҳозирга қадар Эронда  62 минг 45 нафарнинг коронавирусдан вафот этганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича, коронавирусга чалинган беморлардан  1 миллион 562 мингу 709 соғайиб, шифохонлардан жавоб берилди. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи мамлакатда шу кунгача 12 миллион 284 минг 847 диагностик текширувлари ўтказилганини таъкидлади. 

Ёрлиқ