март 27, 2021 15:09 Asia/Tashkent
  •    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 85 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 62 минг 308 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 120 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 815 нафари касалхоналарга ётқизилди-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 846 минг 923 нафарга етганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллиону 585 мингу 114 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Ёрлиқ