Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
март 28, 2021 15:33 Asia/Tashkent
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 89 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 62 минг 397нафарга етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 751 нафар янги касалланганлар аниқланди-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 855 минг 674нафарга етганини таъкидлади.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 593 мингу 219 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.