Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Mon, 29 Mar 2021 09:58:23 GMT )
март 29, 2021 14:58 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 81 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 62 минг 478 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 9 минг 310 нафар янги касалланганлар аниқланди-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 864 минг 984 нафарга етганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 600 минг 488 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Расмий маълумотларга кӯра дунёда  бугунги кунгача 127 миллион нафар ковид 19 вирусига чалиниб, улардан 2 миллион 797 минг киши вафот этган.

Ёрлиқ