март 30, 2021 14:49 Asia/Tashkent
  • Зариф БМТни афғон-афғон музокараларида кўмаклашишга чақирди

"Осиё юраги - Истанбул жараёни" 9-саммитида сўзга чиққан Эрон Ташқи ишлар вазири Афғонистонда доимий тинчлик- барқарорликни ўрнатишнинг ягона йўли бу афғонлар ўртасидаги мулоқотдир, деди.

Эрон Press янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун (сешанба)  "Осиё юраги - Истанбул жараёни" конференциясидаги  нутқида Эрон Ислом Жумҳуриятининг минтақавий интеграция ва Афғонистоннинг минтақавий ўзаро алоқаларга киришиши доирасидаги саъй-ҳаракатларини эслатиб,  Афғонистонда доимий тинчлик- барқарорликни ўрнатишнинг ягона йўли бу афғонлар ўртасидаги мулоқот эканлигини таъкидлади.

Ташқи ишлар вазири Бирлашган Миллатлар Ташкилотини афғонлараро музокараларни олиб боришга кӯмаклашишга чақирди ва мамлакатдаги ҳар қандай тинчлик шартномаси афғон халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини кафолат бериши кераклигини таъкидлади. 

У Афғонистон темир йўлининг 1399  шамсий йилда  Эрон темир йўл тармоғига уланишига тўхталиб, ушбу ривожланишни халқаро-минтақавий темир йўл тармоғини шакллантиришдаги муҳим қадам деб атади.

Шунингдек, Зариф афғон халқининг қонун устуворлигини ўрнатишдаги ютуқлари, хусусан конституция лойиҳасини ишлаб чиқишига тўхталиб ўтди ва минтақавий мамлакатларни афғонлараро тинчлик музокараларида кўмаклашишга чақирди ва баъзи трансминтақавий кучлар томонидан таклиф қилинган ечимларининг ноконструктив эканлигини эслатди.

Пировардида Эрон Ташқи ишлар вазири Афғонистонда доимий барқарорликни ўрнатишнинг ягона йўли афғонлараро музокаралар эканлигини таъкидлар экан, Эрон Ислом Жумҳуриятининг ушбу музокараларга кўмаклашиш бўйича саъй-ҳаракатлари давом этаётганлигини таъкидлади.