Руҳоний; энди ўз мажбуриятларига қайтиш 5+1 гуруҳининг навбатидир
(last modified Thu, 01 Apr 2021 09:21:57 GMT )
апрел 01, 2021 14:21 Asia/Tashkent
  • Руҳоний;  энди ўз мажбуриятларига қайтиш 5+1 гуруҳининг навбатидир

Эрон президенти Эрон ўз зиммасига олган барча мажбуриятларига қараб амал қилди ва тинчлик пайидадир; энди 5+1 гуруҳи ўз вазифасига қараб амал қилиши керак,-деб айтди.

Эрон Пресс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Ҳасан Руҳоний саноат вазирлигининг миллий лойиҳаларни очилиш маросимида, ахлоқий, сиёсий ва тарихий жиҳатдан Эрон халқининг энг катта ғуруридирким, қарши томонлар ўз мажбуриятларига амал қилмагани ва ўз зиммасига олган вазифаларини оёқ ости қилганига қарамай биз бир йил 1397 йилдан 1398 йилгача сабр қилдик ва ундан кейин ўз мажбуриятларимизни қисқартирдик, -деб айтди. 

Руҳоний бугун биринчи навбатда АҚШ музокарани бошлаши керак ёки Эрон аввал буни бошлаши керак деганлар биринчи навбатда ана шу ишни қилиши керак. Биз бир йил ёлғиз Баржом ядровий келишувининг  юкуни ўз зиммамизга олдик ва кейинги икки йилда эса ядровий келишувдаги асосий қисмини ҳам биз зиммамизга олганимизни эътиборга олиши керак.,-деб таъкидлади. 

Эрон президенти Эроннинг буюк халқи дунёга шуни кўрсатдики, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий нуқтаи назардан ўз зиммасига олган мажбуриятларига қарам амал қилади, Эрон тинчлик тарафдори ва тинчлик йўлида ядровий фаолият олиб боради,-қўшимча қилди. 

Руҳоний Америка ва Европа билиши керакки, кечиктирилган ҳар бир кун уларнинг зарараида якунланади ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 резолюцияси, қарор қонунига қараб амал қилсалар ва Эрон халқининг азамати баробарида тавазў билан муносабат қилсалар улар ва дунё аҳли манфаатидадир.,-деб таъкидлади. 

Эрон президенти Исломий Инқилоб муаззам раҳбари агар Қўшма Штатлар ўз санкцияларини бекор қилса, биз барча мажбуриятларимизга, яъни минтақа ва дунё учун ютуқли тенгламага қайтамиз деб эълон қилганларида, америкаликлар бу олтин имкониятни тушунмадилар ва ундан фойдалана олмадилар. Улар бугун ёки эрта деб баҳона қилишади. Бизда мавжуд ҳисоботлар янги давлат ҳам Эрон ҳақиқатидан жуда йироқ эканини кўрсматмоқда,-деб эслатиб ўтди.