Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 117 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 62 минг 876 нафарга етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 11 минг 660 нафар янги касалланганлар аниқланди, шулардан 1 мингу 130 нафари касалхонага ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 908 минг 974 нафарга етганини таъкидлади.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 633 минг 949 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.
Расмий маълумотларга кӯра дунёда бугунги кунгача 130 миллиондан кӯпроқ нафар Ковид-19 вирусига чалиниб, улардан 2 миллион 842 минг киши вафот этган.