Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 123 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 62 минг 999 нафарга етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 11 минг 420 нафар янги касалланганлар аниқланди, шулардан 1288 нафари касалхонага ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 920 минг 394 нафарга етганини таъкидлади.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 642 минг 418 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.
Расмий маълумотларга кӯра дунёда бугунги кунгача 130 миллиондан кӯпроқ нафар ковид 19 вирусига чалиниб, улардан 2 миллион 852 минг киши вафот этган.