Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Mon, 05 Apr 2021 19:12:32 GMT )
апрел 06, 2021 00:12 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 172 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 63 минг 332 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 13 минг 890 нафар янги касалланганлар аниқланди, шулардан 2048 нафари касалхонага ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 945 минг 964 нафарга етганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 658 минг  978 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.