Ядро соҳасидаги Қўшма ҳаракатлар режаси бўйича Қўшма Комиссия йиғилиши дастлабки раунди якунланди
(last modified Wed, 07 Apr 2021 06:39:34 GMT )
апрел 07, 2021 11:39 Asia/Tashkent
  • Ядро соҳасидаги Қўшма ҳаракатлар режаси бўйича Қўшма Комиссия йиғилиши дастлабки раунди якунланди

Австрия пойтахти Вена шаҳрида Баржом ядровий фаолиятлар дастури бўйича Қўшма Комиссиясининг дастлабки раунди экспертлар ва мутахассилар даражасида маслаҳатлашувлар давом этиши келишуви билан якунланди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Вена шаҳрида ўтказилган ядро соҳасидаги Қўшма ҳаракатлар режаси бўйича Қўшма Комиссия 19 йиғилишининг  дастлабки раунди  сешанба куни экспертлар ва мутахассислар сатҳида маслаҳатлашувлар давом этиши келишуви билан якун топди. Келишилиган келишувга асосан санкцияларни бекор қилиш ва ядровий соҳада техник маслапҳатлашувлар бўйича Қўшма Комиссияси аъзолари ўртасида иккита параллел эксперт учрашувлари ташкил этилди. 

Экспертлар йиғилиши ядровий масалалар ва санкцияларни бекор қилишга тегишли бўлган масалаларнинг тафсилотлари ва техник жиҳатлари атрофида баҳс-мунозара ва маслаҳатлашув олиб боришлари назарга тутилган.   

Эрон ҳайатининг раиси Сайид Аббос Ироқчи Баржом ядровий фаолиятлар дастури бўйича Қўшма Комиссиясининг йиғилишида Американинг санкцияларини бекор қилиш  Баржом ядровий келишувини қайта тиклаш учун асосий ва зарурий сайъ-ҳаракатдир ва Эрон санкциялар бекор қилиниши биланоқ , унинг ҳақиқийлигини текширишидан сўнг, ядровий дастурда тўхтатилган мажбуриятларини қайта бажариб, Баржом ядровий келишувидаги ўз мажбуриятларига тўлиқ қайтади,-деб таъкидлади. 

Баржом ядровий фаолиятлар дастури бўйича Қўшма Комиссиясининг йиғилиши Эрон, Германия, Франция, Британия, Россия ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг сиёсий раҳбарлари ва ўринбосарлари ҳамда Европа Иттифоқи ташқи сиёсатлар масъулининг намояндаси Энрике Морнинг иштироки билан сешанба куни Венада ўтказилди.