апрел 07, 2021 12:10 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам раҳбари: Мен Эрон ваксинасини кутиб қоламан

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари: Исломий Инқилоб муаззам раҳбари биз Эроннинг коронавирусга қарши ваксинасини кутаяпмиз,-деб таъкидладилар.

Эрон Ислом Жумҳурияти Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари тлевизион орқали берган интервьюсида, Исломий Инқилоб муаззам раҳбарига коронавирусга қарши ваксина билан эмлаш таклиф этилганида, ул ҳазрат Эрон ваксинасини кутаётганларини таъкидладилар,-деб эълон қилди. 

Доктор Эраж Ҳарирчий шундай деди: "Гриппга қарши эмлаш васинаси  дорихоналарга кириб келганида, Исломий Инқилоб муаззам раҳбарига ушбу ваксина билан эмлаш таклиф этилди. Ул ҳазрат ҳама бу ваксина билан эмландиларми деб сўрадилар. Йуқ, деб жавоб беришди. "Бундай бўлса мен ҳам бу ваксина билан эмланмайман"-деб жавоб бердилар. Энди ҳам коронавирусга қарши ваксина билан эмланасизми деган саволга "Мен маҳаллий ваксинани кутаман,-деб жавоб бердилар."

 

Ёрлиқ