Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Mon, 12 Apr 2021 11:51:39 GMT )
апрел 12, 2021 16:51 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 274 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 64 минг 764 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 23 минг 311 нафар янги касалланганлар аниқланди, -дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2  миллион 93 минг 452 нафарга етганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 720 минг  84 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг таъкидлашича,ковид-19 касаллиги бӯйича мамлакатда ҳозирача 13 миллион 770 минг 167 ташхис ӯтказилган.

Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар