октябр 05, 2016 17:55 Asia/Tashkent
  • Эрон Форс кўрфазида ҳарбий машғулот ўтказаётган Арабистон денгиз флотини  огоҳлантирди

Эрон ислом инқилоби соқчилар корпуси денгиз кучлари Форс кўрфазида ҳарбий машғулот ўтказаётган Арабистон денгиз флотига қарата Эрон юртининг сувларига яқинлашмасликлари ҳақида огоҳлантирди

Эрон ислом инқилоби соқчилар корпуси денгиз кучлари Форс кўрфазида ҳарбий машғулот ўтказаётган Арабистон денгиз флотига қарата Эрон юртининг сувларига яқинлашмасликлари ҳақида огоҳлантирди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон исломий инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучлари чорашанба куни Саудия арабистони армиясининг ҳарбий машғулотларига муносабат билдириб чиқарган баёнотида шундай таъкидладики, ушбу ҳарбий машғулотлар Форс кўрфазида мустаҳкам хавфсизликни издан чиқариш ва кескинлик келтириб чиқаришга қаратилганлига яққол далилдир. Шунингдек, Эрон исломий инқилоби соқчилар корпусининг денгиз флоти баёнотида келишича, Арабистон томонидан ўтказилаётган ҳарбий машғулотларда иштирок этаётган кемаларнинг биронтаси ҳам Эрон ислом жумҳуриятининг сувларида ҳаракатланишига рухсат этилмайди. Агарда Эрон сувларида Арабистон кемалари ҳаракатланадиган бўлса, жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.