Ғарибободий: 60% бойитиш янги центрифугаларнинг иккита занжирида амалга оширилади
(last modified Wed, 14 Apr 2021 05:54:54 GMT )
апрел 14, 2021 10:54 Asia/Tashkent
  • Ғарибободий: 60% бойитиш янги центрифугаларнинг иккита занжирида амалга оширилади

Вена шаҳрида жойлашган Эроннинг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили сешанба куни кечқурун Шаҳид Аҳмади Рушан номидаги Натанз бойитиш мажмуасида янги центрифугаларнинг иккита занжирида 60 фоиз бойитиш амалга оширилишини маълум қилди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар беришича, Козим Ғарибободий Twitter-да қуйидагиларни ёзди: Халқаро Атом Энергияси Агентлигига сешанба куни кечқурун етказилган хат ва тарҳ маълумотларига кўра, 60% бойитиш Натанздаги янги ИР-4 ва ИР - 6 сентрифугалар занжирларида амалга оширилади.   Ғарибободийнинг  таъкидлашича, техник жараён бошланган ва келгуси ҳафта 60% бойитилган уран олиниши кутилмоқда.

Эроннинг Вена шаҳрида жойлашган Халқаро ташкилотлардаги доимий вакили яқинда Натанзда юз берган саботажга жавобан амалга оширилаётган ушбу ҳаракат Ислом Жумҳурияти Атом Энергияси Ташкилоти томонидан ишлаб чиқарилган радиофармацевтик воситалар сифати ва миқдорини яхшилашга катта таъсир кўрсатишини таъкидлади. 

АҚШнинг Ядровий келишув таркибидан бир томонлама ва ноқонуний чиқиб кетишидан сўнг (2018 йил 8-май) Эрон битимнинг бошқа томонлари ўз мажбуриятларини бажариши шарти билан ядровий келишувни сақлаб қолишга ҳаракат қилди, аммо европаликлар амалда берган ваъдаларида муваффақият қозона олмадилар. Бундай шароитда Эрон Ислом Жумҳурияти Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши 2019 йил 8 май куни, яъни АҚШнинг Ядровий келишувни тарк этишидан бир йил ӯтиб, Эроннинг ӯз мажбуриятлари ва ҳуқуқларини мувозанатлаш учун ушбу шартноманинг 26 ва 36-бандларига мувофиқ Ядровий келишувдаги  мажбуриятларини босқичма-босқич камайтириши ҳақида эълон қилди.