Эрон парламенти раиси ва Эрон ташқи ишлар вазирининг Германия вице-канцлери билан бўлиб ўтадиган учрашувлари бекор қилинди
(last modified Wed, 05 Oct 2016 13:38:44 GMT )
октябр 05, 2016 18:38 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси ва Эрон ташқи ишлар вазирининг Германия вице-канцлери билан бўлиб ўтадиган учрашувлари бекор қилинди

Эрон парламенти раиси ва Эрон ташқи ишлар вазирининг Германия вице-канцлери билан бўлиб ўтадиган учрашувлари бекор қилинди

Эрон парламенти раиси ва Эрон ташқи ишлар вазирининг Германия вице-канцлери билан бўлиб ўтадиган учрашувлари бекор қилинди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Эрон парламенти раисининг халқаро ишлари бўйича махсус ёрдамчиси Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Эрон парламенти раиси Али Лорижонийнинг Германия вице-канцлери ва иқтисод вазири Зигмар Габрил билан бўлиб ўтадиган учрашувларининг бекор қилинганига ишора қилиб шундай айтдики, принципиал позицияни сақлаб қолиш ҳаётий ишдир. Ҳусайн Амир Абдуллоҳиёнга кўра, Эрон сиёсий истиқлолини ва принципиал позициясини сақлаб қолиш Теҳрон учун ҳаётий заруриятлардан ҳисобланади. Шу билан бирга, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ҳам Германия вице-канцлерининг охирги баёнотидан сўнг у билан учрашувини бекор қилди. Эрон суд ҳокимияти раиси Оятуллоҳ Содеқий Омелий Лорежоний ҳам душанба куни Эрон ислом жумҳурияти судининг олий масъуллари йиғилишида Зигбар Габрилнинг босқинчи Исроил режимини расмий тарзда тан олиш хусусидаги шартини рад этиб шундай айтдики, Эрон неча йиллардан бери шу каби мантиқсиз талабларга қарши қатъият билан туриб кўплаб босимларни бошдан ўтказди. Германия вице-канцлери Зигмар Габрил ўтган ҳафтада Теҳронга расмий сафар қилишидан олдин Шпигел ахборот журнали билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, Эрон давлати Сионистик режимни расмий тарзда эътироф этса ана ўшанда Германия Эрон билан дўстона алоқаларга киришади.