Воизий: Эрон ҳукумати керакли вакцинани таъминлайди
Эрон Ислом Республикаси Президенти девони раҳбари: Эрон ҳукуматининг устувор вазифаси коронавирусга қарши миллий эмлаш учун талаб қилинадиган вакцинани таъминлашдир,-- деди.
ИРНА-нинг хабар беришича, Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти девонининг раҳбари Маҳмуд Воизий мамлакатга импорт қилинадиган вакциналарни тарқатиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқариладиган вакциналарнинг ҳолати ҳақида қуйидагича маълумот берди: "Биринчи навбатда тиббиёт ходимлари, сўнгра қариялар ва сурункали касалликлари бор шахслар эмланиши кӯзда тутилган."
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти девони раҳбари, шунингдек, вакциналарни импорт қилишдан ташқари, Эроннинг ӯзида ҳам коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш бўйича ҳаракатлар олиб борилаётганига ишора қилди ва баҳорнинг охири ёки ёзнинг бошига қадар маҳаллий вакциналар ишлаб чиқариш линияси ишга туширилишига умид билдирди.
Воизийнинг сўзларига кўра, коронавирус вакцинасини Россия билан биргаликда ишлаб чиқариш яқин келажакда бошланади.
Эрон Соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазирининг маслаҳатчиси ва мамлакатда эмлаш жараёнининг махсус кузатувчиси Али Аброза пайшанба куни деди: "Ҳозирга қадар икки миллион доза коронавирусга қарши вакцина олиб келинди ва миллий эмлаш дастури асосида вилоятларга тақсимланди".
Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари, фахрийлар, муқаддас масканларнинг ходимлари эмланди ва кексаларни эмлаш кейинги энг муҳим устувор вазифа ҳисобланади.