апрел 28, 2021 16:11 Asia/Tashkent
  • Имом Ҳасан Мужтабо (а) таваллуд  куни муборак бӯлсин!

Бугун (чоршанба), ҳижрий шамсий 1400 йил 28-урдубиҳишт, ҳижрий-қамарий 1442 йил 15-рамазон ва милодий ҳисоб билан 2021-йил 28 апрел куни Имом Ҳасан Мужтабо (алайҳиссалом) нинг таваллуд топган кунидир.

Ҳижрий қамарий  учинчи йил  муборак Рамазон ойининг ўрталарида Мадина шаҳрида дунёга келган имом Ҳасан Мужтабо  (алайҳиссалом) Амир ал-Муъминин Али бин Абу Толиб ва Пайғамбаримиз (с) нинг қизи ҳазрат Фотима Заҳро (с)нинг биринчи фарзанди эди. 

Ҳазрат Али (алайҳиссалом) ва Ҳазрат Фотима (с) биринчи фарзанларига исм танлаш учун уни Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурига олиб боришди. Пайғамбар  ҳам Аллоҳнинг амри билан бош невараларини  яхши ва ёқимли маъносини англатувчи "Ҳасан" деб номладилар.

Имом Ҳасан (а) умрининг етти йилини улуғвор бобоси Ислом Пайғамбарининг (с) меҳрибон ва марҳаматли соясида ўтказиш шарафига муяссар бўлди ва у Ислом   азиз Пайғамбари вужудининг муқаддас нуридан баҳраманд бӯлди. 30 йил давомида эса  азиз оталари Имом Али (а) наздида заковатли талаба ва садоқатли ёрдамчи эдилар.

Ёрлиқ