Халқаро Қудс куни муносабати билан Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг баёноти
(last modified Fri, 07 May 2021 11:18:12 GMT )
май 07, 2021 16:18 Asia/Tashkent
  • Халқаро Қудс куни муносабати билан Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг баёноти

Фаластин можароси ҳали ҳам ислом умматининг энг ҳаётий ва энг муҳим  муштарак  масаласидир.

 

بسم الله الرحمن الرحیم

الحمدلله رب العالمین والصلاه والسلام علی سیدنامحمدخاتم النبیین واشرف الخلق اجمعین وعلی آله الطیبین الطاهرین وصحبه المنتجبین ومن تبعهم باحسان الی یوم الدین.

Фаластин ислом умматининг энг ҳаётий ва энг муҳим масаласидир

Фаластин можароси ҳали ҳам ислом умматининг энг ҳаётий ва энг муҳим  муштарак  масаласидир.

Золим ва қонхӯр сармоядорлик тизимининг сиёсатлари бир миллатни ӯз уй-жойи, она ватани, аждодий юртидан бенасиб айлаб, бу ӯлкага терористик бир режим ва бегона бир миллатни жойлаштирган.

Сионистик режимни тасис этиш мантиғи

Сионистик режимни таъсис этиш мантиғидан кӯра сафсата ва бемаъни нарса борми?  Европаликлар ӯзлари иддао қилгандек иккинчи жаҳон уруши йилларида яҳудийларга зулм қилишган. Энди Ғарбий Осиёда бир миллатни фожеали равишда қирғин қилиб, овораю сарсон айлаш билан яҳудийларнинг қасосини олиш керакми?!

Ғарб давлатлари сионизмни телбаларча  ҳимоя қилишлари ва унга суянишлари билан демократия ва инсон ҳуқуқлари ҳақидаги ёлғон иддаоларини рукач қилиб,  етмиш йилдан кўпроқ вақтдан бери давом этаётган бу кулгили ва қайғули можарога вақт -вақти билан янги саҳифалар қўшаётгани қайси мантиққа тўғри келади?       

                   Сионистик режимга қарши кураш барчанинг муштарак вазифасидир

Сионистлар босиб олинган Фаластинни ӯша биринчи кундан бошлаб террористик базага айлантирдилар. Исроил бир мамлакат эмас, балки Фаластин миллати ва бошқа мусулмон миллатларга қарши террористик базадир.  Бу қонхўр режимга қарши кураш зулмга ва терроризмга қарши курашдир. Бу кураш барчанинг вазифасидир.

Ислом умматини заифлантириш ва улар ўртасида ихтилоф солиш Фаластинни босиб олишнинг заминасидир

Диққатга сазовор нуқта шулким, босқинчи сионистик давлати 1948 йилда таъсис этилган бўлса-да, аммо ислом оламининг бу  муҳим минтақасига қўл чузиш анча йил аввал бошланган эди. Бу Ғарбнинг исломий мамлакатларга секуляризм, экстремистик миллатчилик, Ғарбнинг қуғирчоғи бўлган мустабид бошқарувчиларни қудратга келтириш фаол ҳаракати йилларига тўғри келади.  Ӯша йиллардаги Эрон, Туркия ва Ғарбий Осиёдаги Араб давлатларидан тортиб, Шимолий Африка мамлакатларигача юз берган ҳодисаларни кўздан кечириш ана шу аччиқ ҳақиқатни ошкор қиладиким, ислом умматининг заифлашуви ва ўзаро ихтилофлари Фаластинни ишғол қилиш фожеасининг заминаларини муҳайё айлаган. Натижада, мустабидлик олами ислом умматига ана шундай қақшатқич зарба берди.

Ғарб ва Шарқ лагерлари Фаластинни босиб олиш масаласида сионист сармоячиларини ҳимоя қилишган 

       Шу нарса ибратликим, уша пайтларда сармоядорлик ва коммунистик лагерлари сионизмни қўллаб-қувватлашда бирлашишди. Англия фитнанинг асосини режалаштириб,  уни назорат қилиб турди. Бу машъум режани пул ва қурол билан амалга оширишни сионист сармоячилар ўз зиммаларига олишди. Совет Иттифоқи ноқонуний давлатнинг тасис этилишини расман тан олган биринчи мамлакат бўлди ва яҳудийлар гуруҳини у ерга кўчирди. Босқинчи режим бир томондан ислом оламидаги вазъият, иккинчи томондан эса Европанинг ҳийла-найранги, агрессияси ва рухсатининг натижаси эди.

Бугунги дунёдаги қудрат мувозанати ислом дунёси фойдасига ҳал бўлади

     Бугун дунё вазияти у пайтларга ўхшамайди. Биз бу ҳақиқатни эътиборга олишимиз керак. Бугун кучлар мувозанати ислом дунёси фойдасига ўзгарган.  Европа ва Америкадаги турли сиёсий ва ижтимоий ҳодисалар, ғарбликларнинг тизим, бошқарув ва ахлоқ соҳасидаги чуқур таназзулини бутун дунёга фош қилди. Америкада сайлов фазоси ва у ердаги мутакаббир мулозимларнинг фисқ-фужурлари, шунингдек Америка ва Европада коронавирус эпидемиясига қарши курашнинг муваффақиятсизлиги ва унинг шармандали ҳолатлари, энг муҳим Европа мамлакатларида сиёсий ва ижтимоий умидсизликлар, бунинг барчаси Ғарб лагерининг таназзулидан далолат беради.

     Бошқа томондан энг муҳим исломий минтақаларда муқовимат кучларининг юксалиши, уларнинг мудофаа ва ҳужумкорлик иқтидорларининг кучайиши, мусулмон миллатларида умид ва рағбатнинг ўсиши, исломий ва Қуръоний шиорларга тамойилнинг ривожланиши, миллатларда илмий, мустақиллик ва ўзликни англаш ҳиссининг ўсиши яхши келажакдан хабар берувчи муборак далиллардир.

      Фаластин ва Қудсни ҳимоя қилишда мусулмон мамлакатларининг бирдамлиги зарур. Бу муборак келажакда мусулмон мамлакатларининг бирдамлиги муштарак ва асосий мақсад бўлиши керак. Бу нарсани қўлга киритиш унчалик узоқ эмас. Бу бирдамлик тамойили бутун Фаластин мамлакати ва муқаддас Қудсга қаратилган бўлиши керак. Бу буюк Имом Хумайний (р.а) қалбини Рамазоннинг охирги жума кунини халқаро Қудс куни дея эълон қилишга ҳидоят этган ҳақиқатдир.

Муқаддас Қудс масаласида мусулмонларнинг бирдамлиги сионистик душман ҳамда унинг америкалик ва европалик ҳомийларининг осойишталигини бузган даҳшатли тушдир. Муваффақиятсизликка учраган “аср муомаласи”, ундан кейинги бир неча заиф араб давлатининг босқинчи режим билан муносабатларни нормаллаштириши ӯша қӯрқинчли тушдан қочиш учун шармандали талвасалардир.

      Мен қатъий айтаман: Бу талвасалар ҳеч қандай натижа бермайди. Сионистик душман режимининг таназзули бошланган ва у узоққа бормайди.

     Келажакда тақдирни белгиловчи омиллар :  Босиб олинган ерларда муқовимат ҳаракатининг давом этиши ва бутун дунё мусулмонларнинг Фаластин мужоҳидларини қўллаб-қувватлашидир.

Икки асосий омил келажакни белгиловчидир: Биринчиси ва энг муҳими-Фаластин ўлкасида муқовимат ҳаракатининг давом этиши, жиҳод ва шаҳодат жаббҳасини мустаҳкамлашдир. Иккинчиси, дунё бўйлаб мусулмон давлатлар ва миллатларнинг Фаластин мужоҳидларини қўллаб-қувватлашидир.

    Барча  сиёсатчилар, зиёлилар, дин олимлари, партия ва ҳаракатлар, жасоратли ёшлар ва бошқа қатламлар бу бутун дунёни қамраб олган ҳаракатда ўз мавқеимизни аниқлаб, бурчимизни бажаришимиз керак.  Душманнинг фитнасини ботил айлайдиган ва

 ام یریدون کیدا فالذین کفروا هم المکیدون

Ва

والله غالب علی امره،ولکن اکثرالناس لا یعلمون

Иллоҳий ваъдасини амалда жорий этадиган нарса ана шу.

                                               

 

  (Арабларга мўлжалланган бўлим)

     Араб ёшлари билан уларнинг ўзининг тилида бир оз суҳбатлашмоқчиман بسم الله الرحمن الرحیم

Арабнинг барча эрксевар кишилари, айниқса ёшларига салом. Фаластин, Қудс ва Масжидул-Ақсодаги Муробитун халқига салом.

       Бу йўлда ўз жонларини нисор айлаган муқовимат ҳаракатининг шаҳидлари ва кўп сонли мужоҳидлар, хусусан ҳар бири ўзининг сермаҳсул ва баракали ҳаёти сўнгида ўз шаҳодатлари билан муқовимат муҳитига улкан таъсир кўрсатган шаҳид Шайх Аҳмад Ёсин, шаҳид Сайид Аббос Мусавий,  шаҳид Фатҳ Шақоқий,   шаҳид Аммод Муғния, шаҳид Абдулуазиз Рантисий, шаҳид Абу Маҳдий Ал-Муҳандис ва муқовимат ҳаракати шаҳидларининг улуғ намояндаси шаҳид Қосим Сулаймонийларга салом. 

       Фаластинликларнинг мужоҳидатлари ва муқовимат ҳаракати шаҳидларининг пок қонлари бу муборак байроқни тик тутиб, Фаластин жиҳодининг ички қудратини юзлаб баравар кучайтирган. Бир вақтлар фаластинлик йигит тош отиб, ўзини ҳимоя қиларди. Бугун эса нишонга тўғри бориб тегадиган ракета билан душманга жавоб қайтаради.

Фаластин ва Қудс Қуръони каримда “Муқаддас замин”дея аталган. Ўнлаб йиллардан бери бу пок тупроқ одамизоднинг энг нопок ва энг ёвуз каслари томонидан ишғол қилинган. Шарафли инсонларни қон ва тупроққа белайдиган ва бу пасткашликларини қабиҳларча эътироф қиладиган нокаслар 70 йилдан ортиқ давр мобайнида юртнинг ҳақиқий эгаларини қатл-ғорат қилиб, қамоқ ва қийноқларга солиб келмоқда. Аммо Худога шукрлар бўлсинким, уларнинг иродаларини синдиролмадилар.

     Фаластин тирик,  у жиҳодини давом эттиради ва Худонинг кўмаги билан охир-оқибат ёвуз душман устидан ғалаба қозонади. Қуддуси шариф ва бутун Фаластин ҳудуди унинг халқига тегишли ва уларга қайтажак, Иншо Аллоҳ. “Ва бу иш Худога қийин эмас.”

Фаластин масаласида барча мусулмон давлатлар ва миллатларнинг вазифа ва масъулиятлари бор. Аммо жиҳоднинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бугун Фаластин мамлакатининг ичкарисида ва унинг ташқарисида деярли 14 миллион нафарни ташкил этувчи фаластинликлардир. Ана шу   буюк халқнинг бирдамлиги ўлкан ишни амалга ошириши мумкин. Бугун бирдамлик фаластинликларнинг энг қудратли қуролидир.

      Фаластин бирдамлигининг душманлари сионистик режим, Америка ва бошқа айрим сиёсий қудратлардир. Аммо агар фаластинликлар жамиятининг ичидан бу бирликка дарз кетмаса, ташқи душманларнинг қўлидан ҳеч иш келмайди. Бу бирдамликнинг асосий омили ички жиҳод ва душманга ишончсизликдир. Фаластинликларнинг асосий душмани Америка, Англия ва хабис сионистларни  Фаластин сиёсатларининг таянчига айлантирмаслик керак.

   Фаластинликлар Ғаззада, Қудсда, ғарбий соҳилда, 1948 йилги  ҳудудда ва ҳатто жамлоқларда бўлмасин, ҳаммаси бир тан ва бир жонни ташкил қилади. Ва улар бирдамлик стратегиясига амал қилишлари керак. Ҳар бир қатлам бошқа қатламни ҳимоя қилиши ва уларга босим ўтказилган пайти ихтиёрларидаги воситалардан фойдаланишлари лозим.

     Ғалабага ишонч бугун ҳар қачонгидан кўра юксакдир. Кучлар мувозанати шиддат билан фаластинликлар фойдасига ўзгарган. Сионист душман йилдан йилга заифлашиб бормоқда. “Енгилмас” деб аталган армияси бугун Ливандаги 33 кунлик жанг, ҳамда Ғазза бўлгасидаги 22 кунлик ва 8 кунлик жанглардан кейин “ғалабанинг юзини кўрмайдиган” армияга айланган. Сиёсий вазъияти икки йил давомида тўртта сайлов ўтказганидан маълум, хавфсизлик вазъияти эса борган сари зарбаларга учрамоқда. Яҳудийларнинг бошқа юртларга кўчиб кетишга мойиллиги манманликка берилган бу режимнинг таназзулидан яққол далолатдир. Америка ёрдамида бир неча Араб давлатлари билан муносабатларни нормаллаштиришга уринишнинг ўзи бу режим инқирозининг нишоналаридан биридир. Албатта, бу талвасалар ҳам  унинг яшаб қолишига ёрдам беролмайди.  Бундан ўнлаб йил аввал Миср билан алоқалар ўрнатди. Ӯшандан бугунгача сионистик режим анчайин заифлашган. Энди, бир неча кучсиз ва заиф давлатча билан муносабатларни нормаллаштириш унга ёрдам қилармиди? Албатта, ӯша мамлакатчалар ҳам бу муносабатдан манфаат кўрмайдилар. Сионистик душман уларнинг моли ёхуд тупроғига кўз олайтириши, уларнинг орасида фисқ-фасод ва нотинчликни ривожлантириши мумкин.

     Албатта ушбу воқеълик бу ҳаракатга нисбатан бошқаларнинг оғир масъулиятини унутишга  сабаб бўлмаслиги керак. Мусулмон ва масеҳий уламолар муносабатларни нормаллаштиришни шаръан ҳаром дея эълон қилишлари,  ҳурфикрлилар ва эрксеварлар эса Фаластинга орқадан санчилган ханжарни эслатувчи бу хиёнатни бошқаларга тушунтиришлари керак.

     Бу режимнинг таназзулига қарама-қарши равишда муқовимат ҳаракатининг юксалиши порлоқ келажакдан башоратдир. Мудофаа ва ҳарбий қудратнинг юксалиши муҳим қуролларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, мужоҳидларнинг ўзларига ишонч ҳисси, ёшларнинг кун сайин ўзлигини англаши, Фаластин бутун ҳудуди ва ундан ташқарига муқовимат ҳаракатини кенгайтириш, Масжидул-Ақсони ҳимоя қилиш мақсадида ёшларнинг кейинги ҳаракати Фаластин миллатининг мужоҳидат ва мазлумиятларини дунёнинг кўп минтақаларидаги оммавий ахборот воситалари орқали акс эттириш бу юксалишнинг намуналаридир.

Исломий Жумҳурият томонидан БМТ ҳужжатларида қайд  этилган Фаластин қаршилик ҳаракатининг мантиқи ривожланиш тамойилидаги жозибали мантиқдир. Фаластинлик курашчилар Фаластиннинг асл фуқаролари орасида бир рефирендум ўтказишлари мумкин. Бу рефирендум мамлакатнинг сиёсий тизимини белгилайди. Юртнинг асл фуқаролари қайси қавм ва динга тааллуқли бўлишларидан  қатъий назар, жумладан фаластинлик қочқинлар ҳам унда қатнашишлари керак. Танланган сиёсий тизим қочқинларни мамлакатнинг ичкарисига қайтаради ва жойлашиб олган бегоналарнинг тақдирини белгилайди.

     Бу нарса дунё миқёсида тан олинган ва ҳеч ким унинг дурустлигига шак келтирмайдиган демократик тамойилларга тўғри келади. Фаластинлик мужоҳидлар ахлоқий ва қонуний курашларини босқинчи режим бу талабни қабул қилгунига қадар давом эттиришлари лозим.

    Худонинг номи билан олдинга ҳаракат қилинг ва унутманг:  “дарҳақиқат Худо унинг динига ёрдам берганларни қўллаб-қувватлайди”.

والسلام علیکم ورحمه الله