Сионистик режимни йўқ қилиш учун мусулмонларнинг бирдамлигига урғу берилди
(last modified Fri, 07 May 2021 17:51:19 GMT )
май 07, 2021 22:51 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимни йўқ қилиш учун мусулмонларнинг бирдамлигига урғу берилди

Исломий мазҳабларни яқинлаштириш бўйича Бутунжаҳон ассамблеяси ўз баёнотида таъкидлади: Ислом умматининг бирдамлигига эришиш ҳамда самарасиз тўқнашувлар ва низоларга барҳам бериш сионистик режимнинг ёвузликларини йӯқ қилиш ва ушбу саратон ўсимтасини Ислом юртларидан илдизидан суғуриб ташлашнинг зарурий дебочасидир.

Эрон Press янгиликлар агентлигининг жума куни берган хабарига кўра, Бутунжаҳон Ислом мазҳабларини яқинлаштириш Ассамблеясининг Халқаро Қудс куни муносабати билан чиқарган баёнотида дейилади: Инсоният олами ва Исломий Уммат тахминан 70 йил давомида мустабидлик тизими кўмаги билан исломий заминнинг бир қисмини эгаллаб олган ва бир миллатни ўз ватанидан сиқиб чиқарган ирқчи, сохта ва сионистик режимга дуч келди.

Баёнотнинг давомида келтирилишича: "Ёвуз сионистик режим ўз шафқатсиз хатти-ҳаракатлари билан ҳар куни паноҳсиз одамларга нисбатан зулмини кучайтирмоқда ва мустабид режимлар, айниқса жиноятчи АҚШ ва унинг иттифоқчилари бу жиноятларни ихтилоф ва урушлар яратиш орқали қўллаб-қувватламоқда. Улар мусулмонлар орасига ихтилоф солиш, ички урушларни авж олдириш ва исломий экстремизмни тарғиб қилиш йӯли билан  Фаластин ва Муқаддас Қудс масаласининг унутилишига замин ҳозирлайдилар. 

Ислом мазҳабларини яқинлаштириш бўйича Бутунжаҳон ассамблеяси баёнотининг давомида таъкидланади: бугун Ислом умматининг ғафлати  ва ихтилофлари натижасида биз сионистик режимнинг тажовузкорлиги  ва террористик ҳаракатларининг кенгайишига гувоҳ бӯлмоқдамиз.

Баёнот сӯнгида сионистик режимни таг-туби билан ағдариб ташлаш учун  барча мусулмонлар ва дунё эрксеварлари  бирдамликка чақирилган.

 

Ёрлиқ