Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари: Сионистлар куч тилидан бошқа нарсани тушунмайдилар
(last modified Wed, 12 May 2021 05:34:38 GMT )
май 12, 2021 10:34 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари: Сионистлар куч тилидан бошқа нарсани тушунмайдилар

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари сешанба куни кечқурун талабалар ташкилотлари вакиллари билан видеоселекторда сионистлар куч тилидан бошқа нарсани тушунмаслигига урғу бериб, қуйидагиларни таъкидладилар: Фаластинликлар ўз кучлари ва қаршиликларини оширишлари билан жиноятчиларни таслим бўлишга ва ваҳшиёна ҳаракатларини тӯхтатишга мажбур қилишлари керак.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари идорасининг ахборот департаментига  кўра, Оятуллоҳ Хоманаий ушбу учрашувда Ислом дунёсида, яъни Афғонистон ва Фаластинда юз берган сўнгги икки аччиқ ва қонли воқеа ҳақида чуқур афсусланишини ва қаттиқ қоралашини билдириб, буюрдилар: афғонистонлик мазлум ғунчалар ва гуноҳсиз чечакларни қон ва тупроққа белаб, ушбу ўспирин қизларни шаҳид қилиш   орқали бу даражада кенг қамровли жиноятни амалга оширган жиноятчиларга Худонинг лаънати бӯлсин. 

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари шунингдек, Масжидул Ақсо, Муқаддас Қудс ва Фаластиннинг бошқа қисмларида сионистларнинг ваҳшийларча ва золимларча жиноятларига ишора қилиб,  дедилар: Бу жиноятлар дунё аҳлининг  назарида ва ҳар ким ӯз масъулиятига амал қилиб уни маҳкум этиши керак.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Фаластин халқининг сергаклиги, қатъияти ва ғайрат-шижоатини олқишлаб, қӯшимча қилдилар: Сионистлар куч тилидан бошқа нарсани тушунмайдилар, шунинг учун фаластинликлар  ўз кучлари ва қаршиликларини оширишлари билан жиноятчиларни таслим бўлишга ва  ваҳшиёна  ҳаракатларини тӯхтатишга мажбур қилишлари керак.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари шунингдек, турли хил талаба ташкилотларини мамлакат учун катта имконият деб атаб,  уларнинг турли ижтимоий ва илмий масалаларда инқилобий ва жиҳодий ҳаракатларнинг ғоявий ва ҳаракатлантирувчи воситаларини ишлаб чиқариш марказлари сифатидаги ролини таъкидлаб, буюрдилар: "Коронавируснинг хавфли майдонида жиҳодий ёшларнинг иштироки",  "Франциядаги ҳақоратли нашр, Кобул университетидаги портлаш ҳамда Фаластин ва Яман муаммолари каби халқаро масалаларда фаол иштирок этиш", "FITF масаласида фикр билдириш ва ӯз позитсиясини баён қилиш", "Парламентнинг ядровий мавзудаги стратегик қарорини қӯллаб-қувватлаш" каби ҳолатлар айнан талабалар ташкилотларининг ибратга лойиқ сай-ҳаракатлари бӯлиб,  бундай позитсиялар  талабалар ташкилотларининг ўзига хослигини кучайтиради.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари талабалар ташкилотларидан уларнинг диний ва инқилобий қудратини кучайтиришни кутиш ва нафсни поклашнинг муҳим масала эканлигини таъкидлаб, дедилар: Нафсни поклаш ижтимоий ва инқилобий курашларга катта таъсир қилади ва буюк имом одамларнинг Америкадан қўрқуви сабабини нафсни покламасликда,  деб атар эдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ривожланиш ва илгарилашнинг асосий стратегиясига ҳам тўхталиб, бошқарувнинг барча соҳаларида ва жамият ҳаётининг айрим қисмларида усул ва функциялардаги янгиликлар билан бирга сакраш ва жиҳодчилик ҳаракатини яратишга чақирди ва бунинг муҳимлигини таъкидладилар. 18 июндаги сайловларда фаол иштирок этишнинг биринчи даражали аҳамияти ва бу бирдамликнинг муҳим таъсирини шарҳлаб, қўшимча қилдилар: "Иккинчидан, яхши ва сидқидилдан танлов билан мўмин, инқилобчи, салоҳиятли, халқчил,  умидларга тўла, ёшларга ва ички имкониятларга ишонадиган, чинакам адолатли ва коррупсияга қарши бўлган одамни сайлаш керак.