Руҳоний: Исломий Ҳамкорлик Ташкилоти Фаластин ўзгаришларида фаолроқ рол уйнаши керак
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Исломий Ҳамкорлик Ташкилоти Фаластиндаги сўнгги ўзгаришларда фаолроқ рол уйнаши зарурлигини таъкидлади.
Ирна ахборот агентлиги хабарига кўра, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний пайшанба куни Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамд бин Халифа Ол-Соний билан телефон орқали қилган сўҳбатида, ушбу мамлакатнинг халқи ва ҳукуматига Фитр ҳайитини табриклаш ва Масжидул-Ақсода сионистик режимнинг амалга оширган охирги сайъ-ҳаракатлари ва ушбу режимнинг Ғазо бўлгасида содир этган ҳужум ва жиноятларини маҳкум этишда Қатарнинг олган позициясини истиқбол этиш зимнида, Исломий мамлакатлар Фаластин халқини муҳофазат этиш, бу мамлакатни озод этиш ва сионистик реджимнинг ирқпарастлик ва душманликча сайъ-ҳаракатлари ҳамда тажовузларига қарши курашиш учун ўзаро ҳамкорлик қилишлари керак,-деб айтди.
Руҳоний ўз сўзлари давомида, Ямандаги вазъиятга ишора этиб, ушбу мамлакатдаги бўҳрон ҳарбий йўл билан баратараф этилмаслигини баён этиш зимнида, ушбу мамлакатнинг бўҳронини ҳал этиш учун сайъ-ҳаракат қилиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлади ва Яманда осойишталик ва тинчлик барқарор бўлиши учун БМТ бошчилигидаги дўстона интилишлар натижа беришига умидворлик билдирди.
Эрон президенти Қатар амири билан телефон орқали ўз сўҳбатида, шунингдек савдо-сотиқ, иқтисодий ва сиёсий турли соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ривошланишини таъкидлаб, "Ипак йўли" номли машҳур транспорт ва куммуникация алоқа лойиҳасининг амалда татбиқ этилиши Форс кўрфазининг шимол ва жанубидаги мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ривожланишнинг сабабига айланишига умидворлик билдирди.
Шайх Тамим бин Ҳамд бин Халифа Ол-Соний ҳам ушбу сўҳбатда Эрон халқи ва ҳукуматини Рамазон ҳайити муносабати билан табриклаб, Фаластиндаги сўнгги тўқнашувлар ва ўзгаришлари бўйича Эроннинг олган позициясини қадрлади ва Қатар фаластинликларга қилинган ҳужумларни қисқа вақт ичида қоралаш ва ушбу ҳужумларни тўхтатишда Эрон билан ягона позицияга эга эканини баён этиш зимнида, ушбу заминда Исломий Конфренция ташкилотининг тасирчан рол уйнашини хоҳлайди,-деб айтди.