май 14, 2021 16:36 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазирлиги
    Эрон ташқи ишлар вазирлиги

Эрон ташқи ишлар вазирлиги "Явмун-Накбати" куни муносабати билан ўз баёнотида, халқаро ташкилотлар ва давлатлардан сионистларнинг тажовузлари, жиноятларининг давом этишибилан қарши курашиш ҳамда фаластинликларнинг сарзаминларини ишғол этишни тўхтатиш йўлида ўз вазифаларига қараб амал қилишларини сўради.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги бугун жума куни (Явмул-Накбати) сионистик қалбаки режим таъсис этилиши йиллиги муносабати билан содир этган ўз баёнотида, Бугун бардошли ва азиз Фаластин қонхўр ва ғайриинсоний сионистик режимнинг янги уятсиз жиноятларига дуч калган ва қон тўкиш ва исёнлар ўртасида қолган бир вазъиятда "Явмул-Накбати" йиллиги тўғри келмоқда. 

Бу баёнотда 73 йил олдин 1948 йил 14 май кунида Фаластин халқи халқаро фитна-найранглар билан ўзининг аждодий сарзаминларидан маҳрум бўлди ва уларнинг ўрнига террористик режим ва бегона халқ келгани ишора этган ҳолда, сионистлар босиб олинган Фаластинни Фаластин халқи ва минтақанинг мусулмон халқларига қарши террористик бир базага айлантиришди ва бу 70 йил давомида Америка ва дунё айрим қудратлари ушбу ёвуз режимни ҳимоя қилиб террористик ушбу режимнинг содир этган жиноятларига эътибор беришмади,-дея келтирилади. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги ушбу баёнотда, Фаластин халқига қарши Қудс ишғолгар режимининг содир этган охирги жиноятларини маҳкум этиш зимнида, халқаро ташкилотлдар ва давлатлардан сионистларнинг тажовузлари ва жиноятларининг давом этиши билан қарши кураш олиб бориш ҳамда ишғол этишни тугатиши йўлида ўз вазифаларига қараб амал қилишларини сўради. 

Бу баёнотга кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти Фаластиннинг юксак ормонлари билан ўз ҳамжиҳатлигини эълон қилиш зимнида, Фаластиннинг асосий аҳолиси, жумладан мусулмон, масеҳий ва яҳудийлар иштирокида ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан фойдаланиш ва кўриб чиқаётган сиёсий тизим турини аниқлаш мақсадида референдум ўтказиш Фаластин бўҳронини ҳал қилишнинг ягона ечими эканлигини таъкидлайди. 

 

Ёрлиқ