Эрон президентлик сайловига 592 номзод рўйхатдан ўтказилди
Эроннинг сайлов штаби раиси Эронда бўлиб ўтадиган президентлик сайловига 592 номзод рўйхатдан ўтказилганини маълум қилди.
Кеча Эрон сайлов штаби раиси Жамол Ориф мамлакат телерадиокомпанияси мухбирига берган интервьюсида, президентлик сайловига номзодларни рўйхатдан ўтказиш 5 кунлик муддати ичида рўйхатдан ўтиш учун мамлакат сайлов штабига жами 592 киши мурожаат қилди деб қўшимча қилди.
Жамол Ориф президентлик сайловига номзодларни рўйхатга олишнинг 5 кунлик муддати тугаганидан кейин қўшимча қилиб айтдики шулардан 40 нафари аёллар ва 552 нафари эркаклардир.
Эрон сайловлар штаби раиси ўз сўзларида якшанба кунидан бошлаб ушбу 5 кун ичида рўйхатдан ўтган номзодлардан йиғилган барча ҳужжатларни Конституция ҳимоячилар кенгашига топширамиз ва улар тадқиқотларни бошлайдилар ва икки 5 кунлик муддат ичида якунлайдилар деб изоҳлади.
Жамол Ориф шунингдек ушбу 10 кун якунида Ҳимоячилар кенгаши малакали одамлар рўйхатини эълон қилади деб аниқлик киритди.
Эслатиб ўтамиз, Эроннинг 13 -президетлик сайлови 18 июн куни бўлиб ўтади.