Руҳоний: Ироқдаги хавфсизлик ва бақарорлик-Эроннинг хавфсизлигидир
(last modified Mon, 17 May 2021 10:04:54 GMT )
май 17, 2021 15:04 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Ироқдаги хавфсизлик ва бақарорлик-Эроннинг хавфсизлигидир
    Руҳоний: Ироқдаги хавфсизлик ва бақарорлик-Эроннинг хавфсизлигидир

Эрон президенти Ироқдаги хавфсизлик ва тинчликни Эроннинг хавфсизлиги эканлигини таъкидлаб, икки мамлакатнинг такфирий ва террорчи гуруҳларга қарши курашишда ҳамкорлик қилиши зарурлигини баён этди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  бугун Ироқ Бош вазири Мустафо Ал-Козимий билан телефон орқали суҳбатида  ИШИД терроистик гуруҳи минтақадаги хавфсизлик учун асоссий таҳдид бўлиб қолмоқда ва ушбу террорчи гуруҳга қарши туриш учун икки мамлакат ўртасидаги  ҳамкорлик жуда аҳамиятлидир деб изоҳлади.

Эрон ислом жумҳурияти президенти ўз сўзларида АҚШ режимини терроризмга қарши курашда иккистандартли рол ўйнаётгани ва уларнинг Ироқ ва Сурия чегараларидаги ҳаракатларини ноаниқ эканлигига тўхталиб, АҚШ давлати ҳар доим  минтақада бузғунчи рол ўйнаган ва уларнинг Ироқдаги мавжудлиги бу мамлакат барқарорлиги ва хавфсизликига ҳеч қандай ижобий ҳисса қўшмаган деб қўшимча аиқлди.

Ҳасан Руҳоний  Ироқнинг Фаластинга нисбатан позициясини мамнуният билан қабул қилиб сионистик режимнинг сўнгги жиноятларини қоралар экан, биз Ироқ давлати Араб лигасидаги имколниятларини ҳисобга олиб Фаластин масаласида фаолроқ бўлишига ҳаракат қилишини кутмоқдамиз дея айтди.

Телефон орқали бу суҳбатда Ироқ Бош вазири Мустафо Ал-Козимий ҳам  Эрон халқи ва давлатини Рамазон ҳайити билан табриклаб,  сионистик режимнинг Фаластинидаги жиноятлари ҳамда Ғазо бўлгасига қарши ваҳшиёна ҳужумларини кескин қоралади. У  шунингдек сионистик режим жиноятларига қарши кураш зарурлигини таъкидлаб,  Араб Лигаси ва Ислом мамлакатлари раҳбарлари билан суҳбатларида  бу борада қатъий позиция тутишларини маълум қилди.