"Сoo Iran Barakat" вакцинасининг оммавий тарзда ишлаб чиқариши бошланди
(last modified Tue, 18 May 2021 09:01:30 GMT )
май 18, 2021 14:01 Asia/Tashkent
  • "Сoo Iran Barakat" вакцинасининг оммавий тарзда ишлаб чиқариши бошланди

Имом Хумайний /р.а/ нинг буйруғини ижро этувчи штаби раҳбари Эроннинг "Сoo Iran Barakat" вакцинасини сериалли ишлаб чиақриш тўғрисида эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Имом Хумайний /р.а/ ҳазратлари фармонини ижро этиш штаби раиси Муҳаммад Мухбир  шу йилнинг сентябрь ойига қадар  1400 йилда 25 миллион дозали  "Сoo Eron Barakat" Эрон вакцинасини етказиб беришни эълон қилди.

Муҳаммад Мухбир шунингдек, вакциналар дунёнинг 5-6 мамлакатларида ишлаб чиқарилади ва Эрон ислом жумҳурияти республикаси турли соҳаларда кучли вакцина ишлаб чиқарувчи мамлакат бўлишига муваффақ бўлди деб айтди.

Имом Хумайний /р.а/ ҳазратлари фармонини ижро этиш штаби раиси ўз сўзларида, турли мамлакатлар Эрондан вакциналарни импорт қилишни истайдилар, аммо энди биз ички эҳтиёжни қондиришдан бошқа нарса ҳақида ўйламаймиз деб таъкидлади.

Эронлик олимлар ва мутахассислар, сўнгги ойларда, Оқ уйнинг шафқатсиз ва ғайиинсоний санкцияларга қарамай, корона вирусига қарши бир нечта турдаги вакцинасини ишлаб чиқаришга муваффақ бўлишди , бу эса халқаро илмий ҳамжамиятда ҳайратга сабаб бўлди.

 

Ёрлиқ