июл 22, 2016 19:50 Asia/Tashkent
  • Эрон Исломий Кенгаши мажлиси раисининг халқаро ишлар бўйича махсус ёрдамчиси Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён
    Эрон Исломий Кенгаши мажлиси раисининг халқаро ишлар бўйича махсус ёрдамчиси Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён

Эрон Исломий Кенгаши мажлиси раисининг халқаро ишлар бўйича махсус ёрдамчиси Ливан Ҳизбуллоҳи минтақа ифтихори ва иззати эканлигини айтди.

Эрон Исломий Кенгаши мажлиси раисининг халқаро ишлар бўйича махсус ёрдамчиси Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён Ливаннинг ал-Аҳд интернет ахборот маркази билан суҳбатда Ливан муқавиматининг 2006 йилда сионистларга қарши 33 кунлик жангда ғалаба қозонганлигининг 10 йиллиги муносабати билан табриклаб, Ливанда муқовимат 33 кунлик жангда ўз иқтидорини намойиш этиб, катта қудрат ва иқтидорга эгаликни иддао қилган ноқонуний сионистик режимнинг иддаолари ёлғон бўлганлигини исботлаган, дея қўшимча қилди.

Амир Абдуллаҳиён Эрон Ислом Жумҳурияти Саййид Ҳасан Насруллоҳнинг Исломий муқовимат раҳбари сифатидаги роли билан фахрланишини қўшимча қилди.

Эрон Исломий Кенгаши мажлиси раисининг халқаро ишлар бўйича махсус ёрдамчиси шунингдек, муқовимат ва унинг шаҳидлари ҳамда уларнинг сионистик режим ва такфирий терроризмга қарши курашлари сабабли минтақа ва жаҳон хавфсиз эканлигини айтди.