Зариф: Байден томонидан Трампнинг санкцияларини ричаг сифатида фойдаланилишини қабул қилиб бўлмайди
(last modified Fri, 21 May 2021 08:49:54 GMT )
май 21, 2021 13:49 Asia/Tashkent
  • Зариф: Байден маъмурияти томонидан Трампнинг санкцияларини ричаг сифатида фойдаланилишини қабул қилиб бўлмайди
    Зариф: Байден маъмурияти томонидан Трампнинг санкцияларини ричаг сифатида фойдаланилишини қабул қилиб бўлмайди

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф АҚШ президенти Байден маъмурияти томонидан Трампнинг ноқонуний ва ғайриинсоний санкцияларини босим ва ричаг сифатида давом эттирилишини қабул қилиб бўлмайди деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  кеча  Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Жозеп Боррель билан телефон орқали суҳбатларида  Боррел ва унинг касбдошларининг саъй -ҳаракатларини юқори баҳолаб, сўнгги 5 ой ичида АҚШ иқтисоидй терроризмининг давом этиши ва унинг барча мажбуриятларни бузишни давом эттираётганини танқид қилди.

Зариф бу суҳбатда Трампнинг ғайриинсоинй ва ноқонуний санкцияларни Байден маъмурияти томонидан ричаг сифатида фойдаланишини қабул қилиб  бўлмайди ва  Венадаги музокараларнинг мувафаққиятини зарурий шарти сифатида ушбу ёндошувни тубдан ўзгартириш АҚШ президенти қабул қилиши керак бўлган сиёси қарор  бўлиши лозим деб изоҳлади.

Биргаликдаги ҳаракат режаси қўшма комиссиясининг 4 чи раунди Эрон ва 4+1 гуруҳи /Германия, Франция, Хитой, Россия ва Британия/ иштирокида куни кеча Венадаги Гранд ҳотел меҳмонхонасида якунланди.

Йиғилишда  делегациялар раислари 4 чи босқич ва матнларнинг сўнги вазияти хусусида эриша олишган ва келгуси ҳаракатлар тўғрисида фикр алмашдилар.

Делегациялар турли даражадаги кўплаб икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар натижасида тайёрланган мантларга мурожаат қилиб  музокараларнинг умумий ҳолатидан ва келгуси йўлидан мамнун эканлигини маълум қилишди. Улар музокараларни давом эттиришда ҳозирги ҳаракталар тезлигини сақлаб қолиш зарурлигнини ҳам таъкидлашди.

 

Ёрлиқ