Генерал Саломий ва Исмоил Ҳания телефон орқали суҳбатлашдилар
(last modified Sat, 22 May 2021 07:56:10 GMT )
май 22, 2021 12:56 Asia/Tashkent
  • Генерал Саломий ва Исмоил Ҳания телефон орқали суҳбатлашдилар
    Генерал Саломий ва Исмоил Ҳания телефон орқали суҳбатлашдилар

Кеча Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий Фаластин исломий қаршилик ҳаракати -Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания билан телефон орқали суҳбатларида фаластинликлар хусуса Ҳамас гуруҳининг буюк ғалабасининг турли жиҳтларини муҳокама қилди.

Генерал Саломий телефон орқали ушбу суҳат давомида  фаластинлик қаршилик гуруҳларнинг ютуқларини мақтаб, Эрон давлати Фаластин халқи ва қаршилик кучларига ҳар қандай соҳада ёрдам кўрсатишга тайёр ва бу бу йўлидан ҳеч қачон воз кечмайди деб қўшимча қилди.

Ҳамас сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания ҳам бу суҳбатда Эрон ислом республикасининг турли сиёсий соҳа ва майдонда ҳамда фаластинликлар ҳуқуқларига нисбатан қатъий позицияси ва Теҳронни ҳардоим фаластинликлар ёнида эканлигини олқишлаб, Фаластин қаршилиги қаҳрамонлик эпосни яратди ва сионистик режим устидан яна ғалаба қозонди деб эълон қилди.

Кеча Фаластин исломий жиҳод Бош котиби Зиёд Нахолла ҳам  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий билан телефон орқали суҳбатларида Эронга  ҳар томонлама фаластинликларни қўллаб -қувватлагани учун  миннатадорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз 10- май куни сионистик режим Ғазо секторига қарши ҳаво, ер ва денгиздан ваҳшиёна ҳужумларини бошлади.

Аммо бу босқинчи режим фаластинлик қарашилик гуруҳларининг ракета зарбасига дуч келишини ҳатто ўйламаганди.

Исроил режими кабинети куни кеча-пайшанба Ғазодан ишғол этилган сарзаминлар томон отиладиган ракеталарни олдини олишда кучсиз қолганидан кейин оташкесим  ўрнатишга мажбур бўлди.

Оташкесим эса жума куни тонг соат 2 да сионистик режим ва фаластинлик гуруҳлари ўртасида ўрнатилди.