Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sun, 23 May 2021 10:18:13 GMT )
май 23, 2021 15:18 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 216 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 78 минг нафар 597 кишидан ошди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8  минг 631 нафар янги касалланганлар аниқланди ва Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 832 минг 518 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 333 мингу 789 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бугунгача Эронда ковид 19 касаллиги бӯйича 18 миллион 932 минг 896 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.

Хабарда таъкидланишича, бугунгача 2 миллион 536  минг 627 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 455 минг 232 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 2 миллион, 991  минг 859 дозани ташкил қилади.

Ёрлиқ