Зариф: Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш АҚШнинг қонуний бурчидир
(last modified Mon, 24 May 2021 06:05:24 GMT )
май 24, 2021 11:05 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш АҚШнинг қонуний бурчидир
    Зариф: Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш АҚШнинг қонуний бурчидир

Эрон ташқи вазири Эронга қарши санкцияларнинг бекор қилишини АҚШнинг ахолоқий ва қонуний бурчидир деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  АҚШнинг давлат котиби Энтони Блинкеннинг Вашингоннинг Эронга қарши санкциялари хусусидаги янги иддаоларига кўрсатган аксиламалида,  Трамп даврасида қўлланган санкцияларни бекор қилиш қонуний бир вазифа бўлиб, музокаралар ричаги ва воситаси эмас деб изоҳлади.

Зариф Трампнинг Эронга қарши санкцияларини яна бир бор танқид қилиб, санкциялар Трампга натижа келтирмади, бу ҳозирги АҚШ маъмурияти учун ҳам ишламайди ва натижа бермайди. АҚШнинг безлорииги ва зўравонлиги томонидан музлатилган Эроннинг миллаардлаб доллар пулларини озод этинглар деб эълон қилди.

Эрон ислом республикаси ҳардоим  АҚШ амалда Эронга қарши барча санкцияларини бекор қилганида ва бекор қилинганини Эрон тасдиқланганида, ўз мажбуриятларига қайтишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен  интервьюларидан бирида, Вашингтон Эрондан санкцияларни бекор қилиш бўйича Биргаликдаги ҳаракат режасидаги мажбуриятларига қайтиши учун лозим ҳаракатларга гувоҳ бўлгани йўқ деб иддао қилди.