май 27, 2021 16:11 Asia/Tashkent
  • номзодлар халқни иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга қодир эканлигига ишонтирса сайловда иштирок этиш кўпаяди
    номзодлар халқни иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга қодир эканлигига ишонтирса сайловда иштирок этиш кўпаяди

Исломий Инқилоб музазам раҳбари хақлқа хитобан, тарғиб қилаётганларнинг фойдасиз сўзларига эътибор берманглар. Сайлов қуттиларига бормаймиз деганларга ҳам эътибор берманг. Булар халққа хайрихох эмаслар. Хайрихох инсонлар одамларнинг сайлов участкаларига боришига тўсқинлик қилмайди деб буюрдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари матбуот идоралари сайтининг хабар қилишича, бугун Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий   Эрон парламенти раиси ва вакиллари билан видеоконференция орқали учрашувида,  сайловларнинг сўнгги масалалари хусусидаги муҳим сўзларида, номзодларнинг сайлов дастурларида халқнинг маиший ва иқтисодий муаммолари хусусидаги ҳақиқий ва асосий   ечимларни  баён этилишини  сайловда қатнашиш мотивациясини оширишнинг муҳим омили эканлигини таъкидлаб, сайловлар рақобатларида нима қилиш  ва нима қилиш мумкин эмаслигини тушунтирдилар.

У Зот, сайловлар натижаларини йиллар давомида  халқ  ва мамлакат ҳаётига  таъсир қилишидан сўз очиб,  18 июндаги сайлов душманларнинг хоҳиши ва ғаразли ақидаларига зид равишда Эрон учун шараф, қадр-қиймат ва ғурур манбаи бўлишига умид билдирдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Эроннинг 11 -чи парламентининг иккинчи йилида бошланишида бўлиб ўтган видеоконференцияда,  исломий парламент вакилларига " инқилобий ва оқилона ҳаракат", " тинимсиз ҳаракат" ва " мувафаққиятли ва халқчилликка таяниш"  каби тавсиялар бериб, улуғ ва буюк Имом Хумайний айтганларидек барча парламентлар  миллатнинг ёрқин ва кўпсонли фазилатларининг моҳияти сифатида  ўзини кўрсатиши лозим деб изоҳладидар.

Ислом Инқилобининг олий раҳбари Эрон  конституция ҳимоячилари кенгаши  томонидан президентликка номзодларнинг салоҳиятини тасдиқланганига тўхталиб,  мен масъулият билан сайловлар арсасига йўл оладиган шахсларга миннатдорчилик билдираман ва  салоҳияти тасдиқланмагани ортидан халқни одоб ва яхши ахлоқ билан сайловларда қатнашишга чорлаган шахсларга ҳам қўшимча миннатдорчилик билдираман деб таъкидладилар.

Инқилоб раҳбари баъзи кишилар номзодлигини тасдиқланмагани  уларнинг қобилиятсизлигини англатмайди,балки  Эрон конституцияси ҳимоячилари кенгаши имкониятлар, ҳисоботлар ва ўз маълумотлари  ва танишишлари асосида  у ё бу номзод салоҳиятини тасдиқламаган, бироқ у кишининг ҳам юқори малакага эга бўлишига шубҳа йўқ деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари шунингдек Эрон конституцияси ҳимоячилар кенгашига нисбатан айрим эътироз ва норозиликларга ҳам тўхталиб,  албатта бу эътирозлар мотивлари ва мақсадлари ҳам турли хилдир. Айрим шикоятлар хайрихохлик  ва қатнашишнинг қуйи даражасидан хавотирланишлар сабабидан бўлиб, баъзи эътирозчилар эса ўзлари назарга тутган номзод салоҳиятини тасдиқланмагидан шикоят қилишмоқда, аммо айрим кимсалар Эрон конституцияси ҳимоячилар кенгашининг асослари, усуллари ва принсипига қаршилар ва  матбуот ва интернетдаги шикоятлари билан улар ушбу фурсатдан мазкур кенгашдан қасос олишни истайдилар , аммо Худо бу одамларни кечирмайди деб эълон қилдидар.

Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий 18 июндаги фуқароларнинг сайловларда кам иштирок этиш эҳтимоли борасидаги баъзи хавотирларга тўхталиб, менимча одамларнинг иштирок этиш даражаси у ёки бу ном билан ҳеч қандай алоқаси йўқ, аксинча одамлар мамлакатдаги муаммоларни ҳал қилиш учун кучли бошқарув  ва яроқли ва юқори самарадорликка эга кишини излашмоқда. Бу одамнинг қандай унвонга эга эканлиги ва қайси фракциядан эканлиги халқ учун муҳим эмас. Абатта бу сиёсий гуруҳлар учун муҳим бўлиши мумкин аммо халқ учун аҳмиятли эмас деб аниқлик киритдилар.

Инқилоб Раҳбари  Инқилоб ғалабасидан бери  айниқса  Эрон конституциясини ўзартирилгани ва  ҳукуматнинг ижро эутвчи вазифаларини президент ихтиёрига топширилганидан кейин душманларнинг Эрондаги сайловларга қарши чиқишига ҳам ишора қилиб,  ўтган 42 йил ичида душманларнинг тарғибот ва ташвиқотлари  иш дастурида турли иддаолар бўлган.  Эрондаги сайловлар олдидан улар халқ иштирок этмайди дейишган , халқ сайловларда иштирок этганидан сўнг эса  улар сайловлар сохтакорлик шаклида  ўтказилган дейишган ва президент этиб сайланган шахсга нисбатан ҳам унинг ваколати йўқлигини иддао қилишган деб баён этдилар.

Ул Зот сўзларининг бошқа қисмида шунча душманликлар ва ташвиқотларга қарамай, барчалар қонун доирасида, Худо розилигини инобатга олиб  ҳаракат қилиши ва ўз вазифасига амал қилиши шарт ва зарурдир деб  айтдилар.

 

Ёрлиқ