Раҳмоний Фазлий: Эрон ва Тожикистон ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришни истайдилар
-
Раҳмоний Фазлий: Эрон ва Тожикистон ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришни истайдилар
Эрон ички ишлар вазири Теҳронда тожикистонлик касбдоши билан учрашганида, икки миллат ва икки давлат идораси ҳамкорликларни кенгайтиришга қаратилганини таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эрон ички ишлар вазири Абдурризо Раҳмоний Фазлий Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода билан қўшма йиғилиши пайтида, ҳар икки мамлакат саъй -ҳаракатлари турли даражадаги яқинлашш ва ҳамкорлик имкониятларини кучайтиришга қаратилган деб қўшимча қилди.
Эрон ички ишлар вазири икки мамлакат ўртасидаги хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик имконтяларига тўхталиб, икки мамлакат ўртасида яхши хавфсизлик шартнома имзоланди ва шу муносабат билан биз Эрон ва Тожикистон полиция бўлимлари билан гиёҳванд моддалар контрабандаси ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳамда таълим, ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви соҳаларда ҳамкорлик қиламиз деб қўшимча қилди.
Раҳмоний Фазлий шунингдек, форс тили Эрон, Афғонистон ва Тожикистон мамлакатларининг умумий тилидир ва ушбу 3 давлат минтақада маданий ҳамкорлик учбурчагини яратиши мумкин деб қўшимча қилди.
Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода ҳам бу учрашувда икки мамлакат ўртасида жуда яхши ҳамкорлик ҳужжатлар имзоланди ва ушбу имкониятлардан хавфсизлик, иқтисодий ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликларни кенгайтириш учун фойдаланиши керак деб аниқлик киртди.
Тожикистон ички ишлар вазири шунингдек Эрон ва Тожикистон ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтиришнинг барча имкониятлар ва усулларини ўрганимоқдамиз ва умид қиламизки икки мамлакат муштарак маданияти, хусусан форс тилига эътибор қаратиш орқали ўзаро дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашишади.
Эслатиб ўтамиз Тожикистон ички ишлар вазири кеча Эрон расмийлари билан учрашиш мақсадида Теҳронга келганди.