Руҳоний: сайлов қуттиси Ислом Инқилобининг муҳим натижаси ва ютуғидир
Эрон президенти сайлов қуттилари Ислом Инқилобининг муҳим натижаси ва ютуғи эканлигини таъкидлади.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний,ўз сўзларида Имом Хумайний /р.а/ мамлакатни бошқариш учун берган ечими, сайловлар ва халқ орқали эди ва " меъёр бу миллт овозининг миқдоридир" деган сўзлар Эрон ислом республикаси асосчисининг шиорлари эди деб изоҳлади.
Ҳасан Руҳоний Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Имом Хумайний /р.а/ реҳлатлари йиллиги арафасида бўлиб ўтан ҳукумат йиғилишида, хурдод ойининг 13, 14 ва 15 кунларини Ислом Инқилоби ва мамлакат тарихидаги жуда муҳим ва ҳал қилувчи кунлар сифатида эслатиб, Имом Хумайнийнинг Исломий ҳаракат Инқилобидаги фикрлаш асослари халққа асослангандир деб қўшимча қилди.
Руҳоний ўз сўзларида, Имом Хумайний /р.а/ халқ мамлакат ҳокимияти ва бошқарувида катта рол қилувчи рол ўйнашишини таъкидлаганларини эслатиб, кундан кунга биз Имом Хумайний /р.а/ ва унинг идеяларига яқинлашишимиз лозим деб аниқлик киритди.
Эрон президенти сўзларининг бошқа қисмида, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ҳам ҳардоим кўпчилик халқни сайловларда кенг қамровли қатнашишини таъкидлаб келишган бинобарин бу йўналиш ва бу йўл давом этмоқда деб баён этди.
Ҳасан Руҳоний шунингдек биз дунёга ва АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга ва бошқаларга берган сигналларимиз иқтисодий лойиҳаларининг очилиши бўлди ва бу масала уларнинг белларини сидиришди ва ҳар қандай босимларга қарамай бир кунда ўн миллиард тумналик ўнлаб лойиҳаларини очдик деб эълон этди.