Эрон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликлар кенгаймоқда
Эрон ва Россия мудофаа вазирлари ўринбосарлари икки мамлакат ўртасида ҳарбий алоқлаарни кенагйтириш масалаларини муҳокама қилишди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон мудофаа вазири муовини Ҳужжатулоҳ Қурайший ва Россия мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин бугун Москвадаги учрашувида, икки давлат ўртасидаги ҳарибй ҳамкорликларни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқишди.
Бу учрашувда томонлар Россия ва Эроннинг техник-ҳарбий соҳадаги муҳим масалалари юзасидан фикр алмашдилар.Учрашувда шунингдек Қурайший ва Фомин минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатлашиш ва фикр алмашишдан ташқари Теҳрон ва Москванинг мудофаа соҳасидаги алоқалар ва муносабатларни чуқурлаштиришга қарор қилганлигини таъкидлашди.
Эслатиб ўтамиз сўнгги йилларда Эрон ва Россиянинг мудофаа ва ҳарбий алоқалари сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа жиҳатлари қатори ўсиб бормоқда ва яхши ва қимматли ютуқларга эришмоқда.