Инқилоб раҳбари: Ислом республикаси Имом Хумайнийнинг энг муҳим ташаббуси эди
(last modified Fri, 04 Jun 2021 09:35:22 GMT )
июн 04, 2021 14:35 Asia/Tashkent
  • Ислом республикаси Имом Хумайнийнинг энг муҳим ташаббуси эди
    Ислом республикаси Имом Хумайнийнинг энг муҳим ташаббуси эди

Инқилоб раҳбари Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний /р.а/ нинг ҳар доим сайловларда фаол қатнашишни буюрганларини эслаб, муносиб шахсни сайлашни барча муаммоларга еимнинг ягона йўли деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида, бизнинг миллатимиз ва мамлакатимиз бугун ва узоқ келажакгача азиз имомнинг хотирасини ҳимоя қилишга эҳтиёж сезади деб таъкидлади.

Ул Ҳазрат Эрон ислом респбликаси сиёсий, мудофаа, хавфсизлик ва иқтисодий соҳалардаги турли хил муаммолар, тўсиқлар ва қийинчиликларга қарамасдан ўтган қирқ йил ичида яхши ютуқларга эришди, деб  эълон этдилар.

Ислом республикаси бугунги кунда глобал санкциялар ва сиёсий тазйиқар авжида халқ хусусан ёшлар қудратига таяниб, илм-фан ва тиббиёт, замонавий технологиялар, космик фанлари ва энг муҳими ишлаб чиқариш соҳаларида хусусан коронавирусга қарши вакцина тармоғида муҳим роллга эгадир  деб айтдилар, Инқилоб Раҳбари

Оятуллоҳ Хонаманий сўзларининг бошқа қисмида, Ислом Инқилоби тарихида тақдирни белгилловчи бир сана яқинлашмоқда ва бу айнан президентлик сайловлар бўлиб, халқнинг ушбу миллий майдонда муҳим иштироки Ислом республикаси доимийлигининг сирини чуқурлаштирмоқда. Халқ ислом республикасининг барпо этилиши ва омон қолишини қўллаб -қувватлайди ва  халқ диний- демокртия тизимидаги мамлакатнинг муҳим ишларида бевосита ва билвосита ролга эгалар .деб баён этдидар, Иниқлоб раҳбари.

Ислом Инқилобининг олий раҳбари 13 -президентлик сайловлари номзодларига ҳам мурожаат қилиб, президентликка етиб келган номзод мамлакат иқтисодий масалаларига устувор аҳамият бериши кераклигини таъкидладиар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари асарларини сақлаш ва нашр этиш бўйича идорасининг ахборот базасига биноан,  бугун Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ реҳлатларининг 32 йиллиги муносабати билан жонли эфирда тарқатилган телевизион орқали суҳбатларида буюк имомнинг энг муҳим ташаббуси ислом республикасидир деб қўшимча қилди.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари шунингдек, буюк имомизнинг буюк ишлари ҳам шунда эдики,  Ислом республикаси ғоясини ва назариясини яратдилар ва уни турли хил сиёсий назариялар майдонига киритиб ундан кейин ҳақиқатга айлантирдилар деб қўшимча қилди.

Ул зот ушбу суҳбатларида, сўнгги 1-2 аср ичида шакланган дунё тизимлари орасида Ислом республикаси сингари  кўп душманга эга бўлган тузум йўқ. Ислом Инқилоби ғалабасининг биринчи кунидан бошлаб тизимнинг шаклланишини ҳазм қила олмаган ва икки ой ичида бу тизим қулайди  деган а душманлар ҳардоим мавжуд бўлган деб аниқлик  киритдидар 

Иниқлоб раҳбари ўз сўзларининг  бошқа қисмида ушбу тузум доимийлигининг улуғвор ва ифтихорли сири икки сўздан иборат биринчи республика ва иккинчи ислом деб шарҳладилар.

 

Ёрлиқ