июн 06, 2021 09:58 Asia/Tashkent
  • Волейбол бўйича миллатлар лигасида Эрон жамоаси Болгарияни ҳам мағлуб этди
    Волейбол бўйича миллатлар лигасида Эрон жамоаси Болгарияни ҳам мағлуб этди

Эрон волейбол терма жамоаси жорий йилги Миллатлар Лигасидаги 6-чи учрашувида ҳам Болгарияга қарши ғалаба қозонди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича  Эрон волейбол бўйича миллий терма жамоаси  2021 йилги Миллатлар лигасидаги 6-чи учрашувида Болгария билан учрашди ва   ўз рақибини 3: 0 ҳисобида мағлуб этди.

Олдинроқ Эрон волейбол жамоаси Япония ва Россия терма жамоаларидан мағлуб бўлиб Голландия, Канада ва Италия жамоларини устидан ғалаба қозонганди.

Эрон волейбол терма жамоаси 9 июнь чоршанба куни  миллатлар лигасидаги 7-чи учрашувида АҚШга қраши майдонга келади.

 

Ёрлиқ