Эроннинг Фулод Сиржон ва Шаҳдоб Язд волейбол бўйича Осиё чемпионатида биринчи ва иккинчи ўринларни эгалладилар
(last modified Mon, 16 Sep 2024 12:35:51 GMT )
сентябр 16, 2024 17:35 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Фулод Сиржон ва Шаҳдоб Язд волейбол бўйича Осиё чемпионатида биринчи ва иккинчи ўринларни эгалладилар
    Эроннинг Фулод Сиржон ва Шаҳдоб Язд волейбол бўйича Осиё чемпионатида биринчи ва иккинчи ўринларни эгалладилар

Эроннинг Фуллод Сиржон жамоаси волейбол бўйича 26-Осиё клублари турнирида чемпион бўлди.

Эроннинг Язд шаҳрида 180 нафар хорижлик футбочи иштирокида волейбол бўйича 66-Осиё клублари турнири ўтказилди. Бу турнирда Эроннинг Шаҳдоб Язд, Фулоди Сиржон,  Кувайтнинг Спортниг клуби, Ироқнинг  Гоз-Ал Жануб, Қатарниг Ар-Риян спорт клуби, Афғонистоннинг  Камэйр, Қозоғистоннинг Павлодар ва Индонезиянинг Жакарта Баҳаянг Кара Пресишен волейбоол клублари қатнашдилар.

Порс тудей сайтига кўра,  волейбол бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бутун эронлик бўлган финалида Фулод Сиржон ва Шаҳдоб Язд жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Якунда Фулод Сиржан жамоаси кетма-кет 3 сетда 25-20, 25-18 ва 25-23 очколар билан ғолиб чиқди ва Осиё чемпиони бўлди.

Мазкур ўйин 4 мингдан ортиқ иштиёқли томошобинлар иштирокида бўлиб ўтди. Айтиш керакки волейбол бўйича Осиё клублар  ўртасидаги турнирда Индонезия, Қозоғистон, Қатар, Ироқ, Афғонистон ва  Кувайт вакиллари мос равишда 3-8 чи ўринларни эгаллашди.

Ёрлиқ