Инқилоб раҳбари Эрон таэквондо бўйича ўғил болалар ва қизлар термасини Жаҳон чемпионатида чемпион бўлгани билан табрикладилар
(last modified 2024-10-08T11:15:42+00:00 )
октябр 08, 2024 16:15 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари Эрон таэквондо бўйича ўғил болалар ва қизлар термасини Жаҳон чемпионатида чемпион бўлгани билан табрикладилар
    Инқилоб раҳбари Эрон таэквондо бўйича ўғил болалар ва қизлар термасини Жаҳон чемпионатида чемпион бўлгани билан табрикладилар

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Эроннинг таэквондо бўйича ўғил болалар ва қизлар терма жамоасини бир вақтда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгалагани билан табрикладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси асарларини сақлаш ва нашр этиш идораси ахборот базасининг хабар қилишича. Жанубий Кореяда ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда Эроннинг таэквондо бўйича қизлар ва ўғил болалар терма жамоаси дунёда биринчи ўринни қўлга киритгач, Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий  бу муваффақиятдан хурсандлигини бирлдириб, спортчиларни, миллий терма техник ходимларини ва Эрон таэквондо федерациясини ушбу юксак мавқега эришгани муносабати билан табрикладилар.

Айтиш керакки 1-октябрь, сешанба куни Жанубий Кореянинг Chunchxon  шаҳрида таэквондо бўйича 96- давтатдан 936 нафр спортчи иштирокт этган ўсмирлар ўртасидаги  XIV ЖЧ бошланди ва  6 кундан кейин энг яхши мусобақа якшанба куни -6-октябр Эрон терма жамоасининг ўғил болалар ва қизлар тоифасида чемпионлиги билан якунланди.

Эроннинг таэеквондо бўйича термаси икки марта ўғил болалар ва бир марта қизлар баҳсларда Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган. Эрон терма жамоаси бир вақтнинг ўзида ҳам ўғил болалар, ҳам қизлар гуруҳлари биринчи марта жаҳон чемпиони бўлди.

Ёрлиқ