Эрон ва Россия ўртасида гуруҳли сайёҳлик визаларни бекор қилиш тўғрисида битим имзоланди
Эрон ислом жумҳурияти ва Россия федерацияси ўртасида гуруҳли сайёҳлик визаларни бекор қилиш бўйича келишув ҳақидаги ҳаракатлар режаси Эроннинг маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Алиасғар Монсан ва Россия федерал туризм агентлиги президенти Заррина Драгазова томонидан имзоланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазирлиги ва Россия федерал туризм агентлиги Эрон ва Россия ўртасида виза тўғрисидаги битим қоидаларини амалга ошириш мақсадида 4 йил олдин келишилган икки мамлакат фуқаролари учун гуруҳли сайёҳатни 2021 йилдан 2023 йилгача бекор қилиш ҳужжатини имзоладилар.
Эрон ва Россиянинг сайёҳлик компаниялар ўртасида ўзаро муносабатларни узоқ ҳамкорликларни ривожлантириш, туризм соҳасидаги минтақавий ҳамкорилкларни кенгайтириш, келишувни амалга оширишга эришилган ютқларни баҳолаш бўйича маълумот алмашиш , доимий равишда маълумот алмашиш икки мамлакат сайёҳлик хавфсизлиги ушбу шартномалар бандларини ташкил этади.
Бу дастур , Эрон ҳукумати ва Россия давлати ўртасида икки мамлакат фуқароларининг гуруҳли сафари учун визани бекор қилиш тўғрисида келишув амалга оширилган кундан бошлаб яъне 2017 йил 28 март ойидан 2023 йил 31 декбарига ижро этилиши мумкин.