ЖЧ-2022 саралаши: Эрон 3 - Баҳрайн 0
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i62186
Эрон футбол бўйича миллий термаси Баҳрайн устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олдинги учрашувдаги мағлубиятининг ўрнини тўлдирди ва Жаҳон чемпионатининг сўнгги саралаш босқичидаги йўлини текислади.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 08, 2021 10:46 Asia/Tashkent
  • ЖЧ-2022 саралаши: Эрон 3 - Баҳрайн 0
    ЖЧ-2022 саралаши: Эрон 3 - Баҳрайн 0

Эрон футбол бўйича миллий термаси Баҳрайн устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олдинги учрашувдаги мағлубиятининг ўрнини тўлдирди ва Жаҳон чемпионатининг сўнгги саралаш босқичидаги йўлини текислади.

Кеча Осиё қитъасининг уччинчи гуруҳидаги ЖС-2022 дастлабки босқичинининг нозик ўйнида Эрон термаси  Баҳрайн терма жамоаси билан учрашди ва  иккинчи бўлимда яхши натижа кўрсатиши билан 3:0 ҳисобда ғалаба қозонди.

Шунингдек  Эрон 12  очко касб этиб гуруҳ жадвалида иккинчи ўринни эгаллади.

Бу гуруҳда Ироқнинг футболб бўйича терма жамоаси 14 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва Баҳрайн ҳам 3 чи ўриндадир.

Эрон футбол бўйича миллий терма жамоасининг навбатдаги учрашуви эса шу ҳафта жума куни соат 19: 00 да Камбожа термасига қарши бўлиб ўтади. Эроннинг сўнгги ўйини 15 июнь сешанба куни Ироққа қарши ўтказилади.