Зариф Блинкенга жавобан: ядровий келишвнинг 36- бўлимини ўқинг
Эрон ТИВ раҳбари Эроннинг Биргаликдаги ҳаракат режимга қайтишга тайёрлиги ва тайёр эмаслиги аниқ эмас деган АҚШлик касбдоши иддаоларига кўрсатган аксиламалида, сизлар фақат ядровий келишувнинг 36- пунктини ўқинг деб таъкидлади.
Олдинроқ АҚШ ТИВ раҳбари Энтони Блинкен АҚШнинг Биргаликдаги ҳаракат режасидаги аҳдини бузганига ишора қилмасдан, бу мамлакат вакиллар палатаси ташқи ишлар қўмитасидаги эшитиш йиғилишида Эроннинг Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтишга тайёрлиги ва тайёр эмаслиги аниқ эмас деб таъкидлаганди.
Эрон ТИВ раҳбари Муҳамаджавод Зариф эса АҚШлик ҳамкасбининг бу изҳоротига кўрсатган аксиламалида, Твиттер саҳифасида, АҚШ президенти ва Блинкеннинг Трапм ва Помпеонинг максимал босимлари сиёсатини четга қўйиб иқтисодий терроризмни савдолашиш воситаси сифатида ишлатишдан воз кечиши ва ё воз кечмаслиги маълум эмас. Улар Биргаликдаги ҳаракат режасининг фақат 36 бўлимини ўқишлари керак. Йўналишни ўзгартириш вақти келди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2018 йил 8-май, сешанба куни Вашингтоннинг Биргаликдаги ҳаракат режаси олдидаги мажбуриятларини бузган ҳолда, халқаро шартномадан бир томонлама чиқиб кетди ва ядровий санкциялар қайтаришини эълон қилди.
Биргалидкаги ҳаракат режасининг 26 ва 36- моддаларга мувофиқ, бошқа томон ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда Эрон ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туришга ҳақлидир.
Эрон давлати ҳам бир неча бор агар санкциялар бекор қилинса, ва Эрон ядровий келишувдан фойда кўрса, Биргаликдаги ҳаракат режасидаги мажбуриятларга қайтишга тайёрлигини маълум қилишган.