июн 09, 2021 14:42 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Эроннинг бу ташкилтдаги аъзолик ҳуқуқи хусучида БМТ Бош котибига мактуб йўллади
    Эрон ТИВ раҳбари Эроннинг бу ташкилтдаги аъзолик ҳуқуқи хусучида БМТ Бош котибига мактуб йўллади

Эрон ТИВ раҳбари Эроннинг БМТга моилявий ҳиссасини тўламаганлиги аъзоларга тегишли бўлмамаган шароитларга боғлиқлигини таъкидлади.

Эрон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, мамлакат ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  БМТ Бош котиби Антонио Гуттерешга йўллаган мактубида,  АҚШнинг бирёқлама ва банк системасига қарши санкцияларини  БМТга Эрон улушини тўланмаганлигинг асосий сабаби деб билди.

Зариф ўз сўзларида, Трамп маъмуриятнинг  бирёқлама ядровий келишувдан чиқиши ва ҳозиргача унинг ўрнига келган президент томонидан шармандаларча давом эттирилиши- иқтисодий уруш қолабида давом этаётган  мислсиз сиёсатлар Эрон халқига жиддий зарар етказган деб изоҳлади.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек  АҚШнинг уруш ва иқтисодий терроризмдаги ноқонуний ҳатти-ҳаракати Эроннинг молиявий ҳиссасини БМТга ва боқша бир қатор халқаро ташкилотларга молиявий ҳиссасини ўтказиш имкдниятлари йўлига  тўсиқлар яратди деб қўшимча қилди.

Муҳамаджавод Зариф сўзларининг бошқа қисмида,  БМТ устави  Бош Ассамблеясига молиявий  ҳиссани тўламаслик аъзога боғлиқ бўлмаган ҳолатларда ўша мамлакат  овоз бериш ҳуқуқга эга бўлишини тасдиқлашга имкон беради деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш  Бош Ассамблея презиентига йўллаган хатида Эрон ислм республикаси ва бошқа 9 давлатга йиллик аъзолик  қарзларини ошгани сабаб уларни овоз бериш ҳуқуқидан маҳру қилишга чақирди.

 

Ёрлиқ